14-15 март кунлари Жиззах шахрида Ўрда экологик боғида бир миллион дарахт акцияси кўтаринки рухда ташкил этилди. Ушбу акцияда Жиззах вилоят давлат архиви ҳодимлари фаол иштирок этишди. Юксалиш умуммиллий харакати Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Жиззах вилояти давлат архиви ҳодимлари У.Элмуродов ва А.Носировларга акциядаги фаол иштироки учун сертификатлар топширилди. Акция давомида иштирокчилар учун концерт уюштирилиб, Мерос жамғармаси томонидан ҳашар оши берилди.