«Ўзархив” агентлиги Ахборот хизматининг расмий баёноти.
Республикамизда короновирус пандэмияси натижасида эълон қилинган карантин жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча давлат архивлари ҳар доимгидек ишчи ҳолатида ўз иш фаолиятини олиб боради.
Давлат архивлари биноларида, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хоналарида санитария ишлов ишларини олиб бориш ҳамда барча давлат архивлари ходимларини зарур гигиеник воситалар билан таъминлаш вазифаси раҳбарларга юклатилди.
Шунингдек, давлат архивларига фуқаролар мехнат стажи ва иш хақи бўйича архив маълумотномаларини олиш учун электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, электрон почта uzarchive@archive.uz (жумладан миллий архивлар ва архив иши ҳудудий бошқармаларининг электрон почта манзиллари Агентликнинг расмий веб-сайти www.archive.uz да жойлаштирилган) манзилларига мурожаат этишлари мумкин.
«Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати.