Заминимизда кўзимиз билан кўриб турган ва ўз ҳаётимизда қўллаб келаётган барча бунёдкорликлар, фан таррақиёти, кашфиётларларни барчасининг яралиш тарихи мавжуд. Кашфиётчи янгилик ёки бирон бир ихтиро қилишдан олдин ортга яъни тарихга назар солади. Ўзига “Мен яратмоқчи бўлган ихтирони, тарихда ҳеч кимса яратмаганмикан” деган жумбоқни қўяди. Бу сўроқни жавобини топиш учун у албатта эски манбаларни қидиради. Бундай аҳамиятли расмий ҳужжатлар биласиз ҳукумат биноларида сақланади. Хозирда эса бундай идораларни “Архив” деб аташади. Дунёнинг деярли барча мамлакатларида ўзининг миллатига оид ҳужжатларини сақлаш ва келажак авлодга етказиш мақсадида архив тизимии яратилган.
Мазкур мақола ўқувчилар табиий равишда Ўзбекистондачи? деган саволни беришади. Ҳа, албатта Ўзбекистонда ҳам Архив тизими ташкил этилган. Ушбу мақоламиз айнан Ўзбекистонда архив соҳасининг 100 йиллигига бағишланади. 1918 йил 1 июнда совет ҳукумати томонидан эълон қилинган “Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштириш тўғрисида’’ги декретдан сўнг барча архивлар марказлаштирилган. Мазкур декретга асосан 1917 йилга қадар мавжуд бўлган барча идоравий архивлар тугатилиб Республиканинг Ягона Давлат Архив Фонди (ЯДАФ) ташкил этилган. Уни Туркистон Республикаси Архив иши бошқармаси бошқарган. 1919 йил 15 ноябрдан бу бошқарма Архив иши марказий бошқармасига айлантирилган. Бу бошқарма 1919 йил 5 ноябрда ташкил этилган бўлиб, мана орадан 100 йил ўтиб мазкур соҳада жудда катта ўзгаришлар амалга оширилган. “Ўзархив” агенлиги ва унинг тизимидаги архивлар ходимлари томонидан мазкур шонли санани муносиб ўтказиш мақсадида тун-у кун жонбозлик кўрсатиб, тарғибот ишлари, бундан ташқари 100 йиллик муносабати билан 100 ёшга тўлган кекса отахон ва онахогларга меҳр-мурувватлар кўрсатилмоқда. Хусусан, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман давлат архиви раҳбарияти томонидан туманда яшовчи ўзининг 100 ёшини қаршилаган Хасанова Зеби аянинг хонадонига ташриф буюриб онахоннинг ҳолидан хабар олишди ҳамда эсдалик совғасини топширдилар. Бундан ташқари вилоят архивлари ходимлари томонидан “Ўзбекситонда архив тизими 100 ёшда” ва “I love archive” мавзуси остидаги флешмоблар орқали архив соҳасининг 100 йиллигини тарғиб қилишди. Шунингдек ушбу тарихий санани абадий муҳрлаш мақсадида Жиззах вилоят архив муассасалари томонидан Жиззах вилоят Ғаллаорол тумани Катта Ўзбек Тракти йўлидаги тоғ-ён бағрига “Ўзархив” агентлиги логотипи ва “Архив 100 ёш” сўзларини жойлаштиришдилар.