BOSHQARMA REGLAMENTI

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ  

Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармасининг

Р Е Г Л А М Е Н Т И

 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ишининг мазкур Регламенти ЎзР Меҳнат Кодекси ва бошқа қонунчилик актлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган у ҳақдаги Низомга асосан ишлаб чиқилган «Ўзархив» агентлиги иш Регламентига асосан белгиланади.

Ушбу Регламентга кирган ҳар бир тартиб Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, “Ўзархив” агентлиги буйруқ ва фармойишлари, вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси  низоми, лавозим йўриқномалари, асосий ишлар бўйича буйруқлари, архив иши ва иш юритишнинг бошқа  меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

  1. Бошқарма ходимлари учун бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар ва лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилади.
  2. Мазкур Регламент Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ходимларига ўз меҳнат вазифаларини бажариш жараёнида услубий ва амалий ёрдам бериш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этиш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларига бўлган  муносабатларини тартибга солишга мўлжалланган.

Бошқарма ходими  мазкур Регламент билан танишиши ва унда белгиланган талабларга қатъий риоя этиши шарт.

 

П. БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ВА БОШ МУТАХАССИС  ЎРТАСИДА ВАЗИФАЛАРНИНГ ТАҚСИМЛАНИШИ

  1. Бошқарма бошлиғи

1.1. Умумий раҳбарлик.

1.2. Бошқарма ва унинг маслаҳат  органлари (дирекция, Эксперт текширув комиссияси) ишини ташкил этиш.

1.3.  Бошқарма ва унинг тизимидаги давлат архивларини  молиялаштириш,  капитал таъмирлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1.4. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари сақловини таъминлаш, ҳамда мазкур ҳужжатларни таъмирлаш ва уларнинг суғурта фондларини яратиш масалалари.

1.5. Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тарбиялаш ва уларнинг захиралари билан ишлаш.

1.6. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан келувчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги буйруқ ва топшириқлари ижросини назорат қилиш.

1.7. Архив иши ва иш юритишда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари ва қонуности ҳужжатларининг бажарилиши юзасидан ишларни ташкиллаштириш.

1.8. Бошқарма ва унинг тизимидаги давлат архивларида  фуқаро муҳофазаси масалаларини ташкил этиш.

1.9. Вилоят архив муассасалари  фаолиятини назорат қилиш ва бошқариш.

1.10 Давлат архивларининг жамлаш манбаига киритилган ташкилотларнинг ҳужжатлари бошқа архивларда (давлат ва нодавлат,) сақланаётган ҳолатлар аниқланганда мазкур масалалар юзасидан “Ўзархив” агентлигига тақдимнома киритиш.

1.11. Бошқарма  бухгалтерияси,  “Ҳужжатларни жамлаш, идораларга қарашли архивлар ва иш юритиш”, “Давлат ҳисоби ва илмий-маълумотнома аппаратини ташкил этиш” бўлимларига раҳбарлик қилиш.

 

П. Бошқарма бош мутахассиси

 

  • Бошқарма бошлиғининг йўқлиги вақтида унинг ўрнини босади.

2.2.  Режалаштириш, ҳисобот, пуллик хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларидан фойдаланиш ва уларни нашр этиш, илмий ахборот, архив амалиётига илм-фан ютуқларини жорий этиш, фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий сўровларини ижро этишни таъминлаш, ҳужжатлар қимматдорлиги, жамловини таъминлаш, иш юритиш ва идоравий архивлар ишини ташкил этиш масалалари.

2.3. Архив ишини ривожлантириш режаларининг бажарилиши ва ҳисоботларининг назорати.

2.4. Архивнинг илмий-тадқиқот ва услубий ишлари.

2.5. Ходимларни ўқитиш, соҳавий малакаларини ошириш (амалиёт, тажриба алмашиш ва х.к.) масалалари.

2.6. Низомлар, Йўриқномалар, қоидалар, тартиблар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2.7.  Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ЭТК ишини мувофиқлаштириш.

2.9. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида  Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, шунингдек “Ўзархив” агентлиги ҳайъати қарорлари, буйруқ ва топшириқларининг бажарилиши устидан назорат.

2.10. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ва “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги ҳамда Қонунларининг бажарилиши юзасидан ишларни ташкил этиш.

 

Ш. РЕЖА ВА ҲИСОБОТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

 

  1. 3. Бошқармага давлат архивлари тақдим этган архив ишини ривожлантириш режалари асосида бошқармада архив ишини ривожлантиришнинг йиллик режасини ишлаб чиқади.

Давлат архивлари режанинг ўзларига тегишли қисмларини тайёрлайдилар ва архив иши  бўйича йиллик режаларини бошқармага тақдим этадилар.

Ҳисобот ҳужжатлари ҳам айнан шу тартибда тайёрланади.

Келгуси йил учун  йиллик режа  қисмларини жорий йилнинг                               1 декабригача, чораклараро ва 9 ойлик ҳамда йиллиқ ҳисоботлар — ҳисобот чорагининг охирги ойи 10 санасигача тақдим этилади. Заруриятга кўра бошқарма  раҳбарияти томонидан бошқа муддатлар ҳам белгиланиши мумкин.

Бошқарма бош мутахассиси бошқармада  архив ишини ривожлантириш режасини — жорий йилнинг 20-декабригача,  Архив ишини ривожлантириш режасининг бажарилиши ҳақида ҳисоботни эса, жорий йилнинг – 23 декабригача раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этади.

  1. Бошқарма бош мутахассиси архив ишини ривожлантириш режасининг бажарилишини ташкил қилиш I ва II ярим йиллик Асосий тадбирлар Режасини тузади. Бошқарма бош мутахассиси аниқ бажарувчилар ва ижро этиш муддатлари кўрсатилган бошқарманинг ярим йиллик Асосий       тадбирлар режасини — жорий ярим йилликнинг охирги ойи 15 санасидан кечиктирмай раҳбариятга кўриб чиқиш учун  тақдим этади. Режа бошқарма бошлиғи  томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.
  2. Бошқарманинг ярим йилликка мўлжалланган Асосий тадбирлар режасининг бажарилиши якуни — ҳар чоракнинг кейинги ойи 5 санасигача ишлаб чиқариш йиғилишида кўриб чиқилади.
  3. Режа топшириқларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун жавобгарлик вилоят давлат архивлари зиммасига юкланади.
  4. 7. Режаларнинг бажарилиши устидан назоратни бошқарма бош мутахассиси амалга оширади.

 

IV. ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ  ДИРЕКЦИЯСИНИНГ

ИШ ТАРТИБИ

 

  1. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тўғрисидаги Низомга асосан бошқарма таркибида бошқарма бошлиғи, бошқарма бош мутахассиси, архив муассасалари раҳбарлари, етакчи мутахассисларидан иборат дирекция тузилади ва фаолият олиб боради.
  2. Дирекция тўғрисидаги Низом ҳамда унинг таркиби бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.
  3. Дирекция ўз мажлисларида давлат архивлари фаолиятининг муҳим масалалари, жамлаш манбаига киритилган идоравий давлат архивларида ҳужжатларнинг сақланиш аҳволини кўриб чиқади. Ички назорат ва ижро назоратини текшириб туради; жорий режаларнинг бажарилиши, ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини муҳокама қилади, бўлимларнинг бажарган ишлари ҳақида ҳисоботларини тинглайди.
  4. Дирекция қарорлари лойиҳалари бошқарма бош мутахассиси томонидан тайёрланади, дирекциянинг якуний баённомаси бошқарма бошлиғининг имзоси билан тасдиқланади.
  5. Дирекция йиғилиши баённомаси бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча дирекция аъзолари томонидан имзоланади.
  6. Кенгайтирилган дирекция йиғилишлари Баённомаларининг бир нусхаси “Ўзархив” агентлигига маълумот учун юборилади.
  7. Заруриятга кўра (чораклараро, йиллик режа якунлари муҳокамасида) кенгайтирилган дирекция йиғилишлари чақирилади.
  8. Дирекция йиғилишларига “Ўзархив” агентлиги вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.
  9. Дирекция ярим йиллик учун ишлаб чиқилган ва вилоят архив иши ҳудудий бошқармасининг Асосий тадбирлар режасининг 1-қисмига киритилган, тасдиқланган режа бўйича фаолият юритади.
  10. Дирекция йиғилиши қарорлари ижроси бошқарма бошлиғи ва бошқарма бош мутахассиси томонидан назорат қилинади.
  11. ВИЛОЯТ АРХИВ ИШИ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИДА ҲУЖЖАТЛАР ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

  1. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармасига келиб тушган барча ҳужжатлар шу вақтнинг ўзида қайд қилинади ва кун мобайнида бошқарма бошлиғига (у йўқлигида – бошқарма бош мутахассисига) тақдим қилинади.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси, “Ўзархив” агентлиги  ва бошқа юқори ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатлар рўйҳатга олинади ва ҳужжат олингандан сўнг 30 дақиқа ичида бошқарма бошлиғига (у йўқлигида – бошқарма бош мутахассисига) хабар қилинади.

  1. Ижро назорати Ўзбекистон Республикаси тегишли Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони, фармойиши ва топшириқлари, шунингдек ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари ижроси устидан назорат Вазирлар Маҳкамасининг 1999й. 12-январдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган ижро ва назоратни ташкил этишнинг Асосий Низомига, ЎзР Бош Вазири томонидан 2009 йил 30 июлда тасдиқланган Вазирликлар, Давлат қўмиталари, бошқармалар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлимлари ҳужжатлари билан ишлаш тартиби ва уларнинг ижро этилиши юзасидан назорат мониторингини ўтказиш Тартиби ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамаси (унга мувофиқ келувчи Комплекс, Департамент) меъёрий ҳужжатлари ва топшириқлари асосида ташкил этилади.

Назоратга олиниши ва ижроси текширилиши лозим бўлган ҳужжатлар   Р Ў Й Х А Т И:

а) ЎзР Президенти фармонлари, қарор ва фармойишлари, топшириқ баённомалари, (ёзма ва оғзаки), ЎзР Президенти девони топшириқлари;

б) ЎзР Вазирлар Маҳкамаси  қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баённомалари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментлари топшириқлари, шунингдек бошқа юқори ташкилотлар ҳужжатлари;

в) Вазирликлар, давлат қўмиталари, республика идоралари, корпорациялари, концернлари, ассоциациялари, компаниялари ва бошқа муассасалари, архив иши бўйича жамоат ташкилотлари;

г) Жисмоний ва юридик шахсларнинг жавоб ёки қарор талаб этувчи хатлари ва аризалари;

д) «Ўзархив» агентлиги буйруқлари ва ҳайъати қарорлари;

е) Республикада архив ишини ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режалари;

ж) «Ўзархив» агентлигининг Асосий тадбирлар режалари;

з) «Ўзархив» агентлиги раҳбарияти топшириқлари;

и) Архив иши ва иш юритишни ривожлантириш бўйича дастурий чоралар;

й) Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси буйруқлари, дирекция йиғилиши қарорлари.

  1. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида ижро назорати бўйича масъул шахс томонидан ЎР Президенти Девони, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа юқори ташкилотлар (рўйхатдаги “а”, “б”, «д» бандлар)дан келиб тушган ҳужжатларга, ЎзР Президенти фармони, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари) бажарилиши 1 б, 2 б, 3 б назорат варақчалари асосида назорат остига олади.

№ 2б-Назорат варақчаси ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ва Президиумининг мажлислар баённомалари, ЎзР Бош Вазири, Бош Вазир ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тизим раҳбарлари топшириқларига тўлдирилади.

№ 3б- Назорат варақчаси “Ўзархив”агентлиги ҳайъат қарорлари, умумий мажлислар, буйруқлари, тадбир назорат режалари банди, раҳбарият топшириқлари ва бошқаларга тўлдирилади.

Варақчалар Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси жавобгар мутахассисининг назорат қутичасида қолади.

ЎзР Президенти Девони, Вазирлар Маҳкамаси  ва бошқа юқори ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатларни, шунингдек «Ўзархив» агентлиги буйруқлари бажарилишини назорат қилишни таъминлаш учун ҳужжатдаги ҳар бир назорат қилинувчи банди алоҳида назоратга олинади.

Назорат ва ҳужжатлар ижроси сифатини ошириш мақсадида турли автоматлаштирилган назорат тизими қўлланилади (2 ойлик синов муддатидан сўнг).

  1. Иш юритиш назоратига жавобгар ходим кейинги ҳисобот чораги ҳар ойининг 20 санасида Ўзбекистон Республикаси Қонунларини, ЎзР Президенти фармон, қарор ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари бўйича маълумот тайёрлайди (Тартиб 1 жадвал) ва бажарилганлиги бўйича ҳисобот (Тартиб 2-жадвал), топшириқ, қарорларини бажариш ҳолати доимий мониторингни ташкил этади, муаммоли масалаларга ва камчиликларга жиддий баҳо беради, “Ўзархив” агентлиги (нозир)га кўрсатма, қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатларни бажариш бўйича маълумотларни ўз вақтида ва тўғри топширишга жавобгардир. Архив иши ва иш юритиш бўйича муаммоли масалаларни ечиш бўйича таклифлар киритади ҳамда ҳужжатларни назоратдан чиқаради.
  2. Бажариш устидан назорат қуйидагиларга юкланади:

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, ЎзР  Президенти фармон,  қарор, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, ҳамда ЎзР Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасидан тушган бошқа ҳужжатлар, «Ўзархив» агентлиги раҳбарияти буйруқлари  —  бошқарма бошлиғига;

«Ўзархив» агентлиги Ҳайъати қарорлари ва топшириқлари, архивнинг асосий тадбирлар режалари–бошқарма бош мутахассиси ва бошқарма тизимидаги архив раҳбарларига;

Бошқарма бошлиғи  ва бошқарма бош мутахассиси кўрсатма ва топшириқлари – жавобгар ходимларга:

ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар – вилоят архив муассасалари раҳбарларига

  1. Юқори ташкилотларнинг барча ҳужжатлари, агар уларда аниқ ижро муддатлари кўрсатилмаган бўлса, Бошқарма бошлиғи (у йўқлигида — бошқарма бош мутахассиси) топшириқлари 15 кун муддат ичида бажарилади. Раҳбарият топшириғининг бажариш муддатини узайтириш зарурияти пайдо бўлган ҳолда тегишли архив муассасаси олдинроқ (муддат тугашига уч кундан кам бўлмаган вақтда) раҳбариятга муддатни узайтириш тўғрисида асосли илтимос билан мурожаат этади. Ижро муддати топшириқ берган юқори ташкилот билан келишилган ҳолда Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси  раҳбарияти томонидан узайтирилиши мумкин.
  2. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Дирекцияси қарорининг ижро муддатлари (агар мавжуд бўлса) дирекция раиси томонидан узайтирилиши мумкин.
  3. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси раҳбарияти буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши учун жавобгарлик топшириқни бажариш учун белгиланган тегишли архив муассасасига, масъул шахсга юкланади. Буйруқ ва топшириқлар бажарилишини назорат қилаётган ходим раҳбарият топшириқлари бажарилишининг бориши, батамом бажарилиши ёки белгиланган муддатнинг бузилиши ҳақида бошқарма раҳбариятини огоҳлантириб боришга мажбурдир.
  4. Ижро назорати тўғрисидаги масала Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси дирекция йиғилишларида мунтазам равишда, ҳар чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда кўриб борилади.

Топшириқлар ижроси таъминлангандан сўнг Бошқарма бошлиғи томонидан ижродан чиқарилади.

Ҳар ҳафтанинг сўнгги кунида ижро учун масъул шахслар  раҳбариятга ижро интизоми бўйича (назоратга олинган топшириқларнинг ижроси юзасидан) ахборот беради.

 

  1. ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ИШДАН ОЗОД ЭТИШ, ШУНИНГДЕК МАЪМУРИЙ ЖАЗО

                               БЕРИШ ТАРТИБИ

 

  1. Бошқарма бошлиғи вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Низомига мувофиқ ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан тайинланади ва озод этилади.
  2. Бошқарма бош мутахассисини ишга тайинлаш ва озод этиш  бошқарма  бошлиғи томонидан амалга оширилади.
  3. Ишга қабул қилиш ҳақида икки томонлама (2 нусхада) тегишли Меҳнат шартномаси тузилади.
  4. Ходимларни юқори лавозимларга кўтариш мақсадида ўрнатилган тартибда шаклланган кадрлар заҳираси ҳар йилнинг март ойигача аниқланади ва бошқарма раҳбарияти билан келишилади.
  5. Заҳира кадрлар рўйҳатига қуйидагиларнинг киритилишига йўл қўйилмайди:

лавозимда вақтинча ишлаб турганлар;

малака оширишдан ўтмаган ёки кейинги уч йил ичида малака оширмаганлар;

компьютер саводхонлигига эга бўлмаганлар;

жамоа орасида ўз ҳурматига эга бўлмаганлар;

декрет таътилида бўлганлар;

узоқ муддатли, шу жумладан чет эл стажировкаси (тажриба ошириш 6 ойдан ошиқ муддатда)да булганлар.

Заҳира кадрлар таркибига киритишда қуйидаги талаблар инобатга олинади:.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси ҳамда унинг қошидаги ташкилотлар – Олий бизнес мактаблари, Корпоратив бошқарув маркази қошидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтганлар, Марказий давлат архивлари базасида ташкил этилган ўқув курсларида малака оширганлиги;

ҳорижий (рус тили билан бирга) тилларни яхши билганлиги;

мукаммал (архив иши бўйича) маълумотга эга бўлганлиги.

  1. Кадрлар заҳираси рўйҳати тасарруфдаги бўлимларнинг янада ташаббускор ва чуқур билимга эга ходимларидан тузилади. Кадрлар заҳираси таркибини тўлдириш бошқа ташкилотларнинг ходимларидан, ушбу ташкилот раҳбарияти билан келишув асосида амалга оширилишига ҳам йўл қўйилади.
  2. Ҳар йили лавозимга заҳира кадрлар рўйҳати тузилганда архив раҳбарияти томонидан рўйҳат мувофиқлаштирилгандан кейин раҳбар номзодлар билан соҳанинг долзарб мавзу ва муаммолари ҳамда уларнинг ечими ҳақида суҳбат ўтказилиши лозим.
  3. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси раҳбар лавозимларига номзодлар бошқарма томонидан, давлат архивлари директорлари лавозимига эса тегишли архив директорлари томонидан заҳира кадрлар танланади.
  4. Архив директорлари, бош бухгалтер, бошқарма бошлиғи буйруғига асосан лавозимларга тайинланади ва озод этилади.
  5. Ходимларни ишга тайинлаш ва озод этиш ҳақидаги буйруқ лойиҳалари кадрлар иши учун масъул шахс томонидан тайёрланади. Лойиҳалар ҳуқуқшунос томонидан имзоланади.
  6. Кўпол хатоликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан етказилган зарар оқибатларига кура ишдан бўшатишгача бўлган интизомий чоралар кўрилади.

Қўпол хатоликларга қуйидагилар киради:

иш вақтида ўз жойида бўлмаслик ҳамда сабабсиз иш вақти тугашидан олдин иш жойидан кетиб қолиш;

ишга спиртлик ичимликлар, норкотик моддаларни қабул қилган ҳолда келиш;

иш вақтида қонунбузарлик ва безорилик қилиш;

бошқарма бошлиғи, бошқарма бош мутахассиси буйруқлари ва кўрсатмаларини бажаришдан сабабсиз бош тортиш (агарда у ишлаб чиқариш масаласининг ечилишига таъсир қилса);

ўз лавозимини суистеъмол қилиб таъмагирлик қилиш;

Конституцион тизимни ағдаришга қарата бўлган ҳаракатларда иштирок этиш, махфий ахборотларни ошкор қилиш;

техник воситалардан фойдаланишда ахборот хавфсизлиги қоидаларини бузиш;

ташкилот хомашёларидан шахсий мақсадларда фойдаланиш.

Бошқарма бошлиғи ишлаб чиқариш кўрсатгичларини бажармаган, меҳнат ва хизмат интизомини бузган ходимларга нисбатан ўрта ҳисобдаги маошини камайтириш ҳуқуқига эга.

  1. Ўрта ҳисобдаги маошни камайтириш ўлчамлари қуйидагича:

а) раҳбарият таркиби учун:

Архивнинг Асосий тадбирлар режасидаги муҳим режаларни бажармаганлик учун – 10 фоизгача;

икки ва ундан ортиқ тадбирларни бажармаганлик учун — 30 фоизгача.

Архивнинг меҳнат интизомини бузган  (ишга кеч қолиш, сабабсиз ишдан кетиш) барча ходимлари учун — 10 фоизгача;

юқори ташкилот ва муассасалардан келиб тушган  ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламаганлик учун – 30 фоизгача .

  1. Кадрларни ўқитиш, малакасини ошириш, шунингдек раҳбар ва мутахассис ходимларни аттестациядан ўтказишга тайёрлаш, заҳира кадрлар билан ишлаш бошқарма бош мутахассисига юкланади.

 

V1.  ХОДИМЛАРНИ МУКОФОТЛАШ ТАРТИБИ

 

  1. Ҳисобот даврида Архив асосий ишлари режаси кўрсатгичларининг бажарилишини, иш сифати ва меҳнат самарадорлигини оширишда ҳамда меҳнат ва ижро интизомига амал қилган, шунингдек ижтимоий ҳаётда фаол қатнашганлигини ҳисобга олган ҳолда, архивнинг ҳар бир ходими маънавий ва моддий томондан рағбатлантирилади.
  2. Бошқарма фаолиятининг якуний натижаларига кўра бошқарма бош мутахассиси режа кўрсатгичларини сифатли бажарган, иш сифати ва меҳнат самарадорлигини оширгани ҳамда меҳнат ва ижро интизомига амал қилганлиги, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашганлигини эътиборга олган ҳолда бошқарма  раҳбариятига ходимларни мукофотлаш учун тегишли таклиф киритади.
  3. Бошқарманинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларига нисбатан «Ўзархив» агентлиги раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси билан биргаликда Фахрий ёрлиғи ёки эсдалик совға билан мукофотлашга лойиқ деб топилиши мумкин.
  4. Фахрий ёрлиқ ва совғалар мукофотланганларга тантанали равишда топширилади.
  5. Ходимларнинг ўзлари яқинлари оғир касаллиги, вафоти ёки бошқа бахтсиз ҳодисалар юз берган ҳолларда бошқарма бошлиғи буйруғига асосан уларга маълум миқдорда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин.

 

Мукофот кўрсатгичлари ва миқдори

 

  1. Бошқарма ходимлари, жумладан раҳбар ходимлар (бошқарма бошлиғи, бошқарма бош мутахассиси)ни мукофотлаш Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси Асосий ишлар режасининг бажарилиши ва ошириб бажарилиши, чорак ва йил якунлари натижаларига кўра ўсиш суратларига эришилганда, бухгалтерия ишлари ҳамда раҳбарият топшириқларини тўлиқ бажарганлиги учун амалга оширилади.

Ҳар бир ходимнинг ишини баҳолашда уларнинг хизмат, меҳнат ва ижро интизомига амал қилишлари ҳисобга олинади.

  1. Бошқарма бошлиғи ва бошқарма бош мутахассисини мукофотлаш хизмат вазифалари тақсимотига мувофиқ, улар назорати остидаги бўлимлар, бухгалтерия иш режаларининг кўрсатгичлари даражасига боғлиқ.
  2. Тасдиқланган кўрсатгичларни бажарганлик учун мукофотлаш ходимларга максимал даражада ҳисобланади. Ҳисобланган сумма ҳар бир ходимнинг умумий натижа ва иш ҳажмига қўшган шахсий ҳиссасига мувофиқ тақсимланади.

Давлат архивлари директорлари, бош бухгалтер ва ходимларни мукофотлаш ёки моддий ёрдам кўрсатиш  билан боғлиқ масалаларни бошқарма бошлиғи (у бўлмаган тақдирда бошқарма бош мутахассиси) ҳал этади.

.

          Ш. Мукофотни ҳисоблаш, тасдиқлаш ва тўлаш

 

  1. Мукофотни ҳисоблашда бухгалтерия ва статистик ҳисоботлар, шунингдек тезкор ҳисоблаш маълумотлари асос бўлиб хизмат қилади.
  2. Мукофотлаш кўрсатгичларини бажаришни баҳолаш йил бошидан ўсиш суръатларига нисбатан амалга оширилади. Чорак ҳисоботи даврида асосий кўрсатгичларнинг ўсиш суръатларига эришмаган тақдирда, раҳбарларга, ходимларга мукофот 50 фоиз миқдорда тўланади, мукофотнинг қолган қисми эса ўсиш суръатлари таъминланишига кўра жорий йил якунига қадар тўланади.
  3. Мукофот ходимларга ойлик маошига меҳнатни рағбатлантириш коэффициентини ўз ичига олган ҳолда чорак ҳисобот даврида амалдаги ишлаган вақтига нисбатан ҳисобланади.
  4. Мукофотлаш қуйидагилар томонидан тасдиқланади:

Бошқарма бошлиғи ва бошқарма бош мутахассиси – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан келишуви асосида тасдиқланади.

  1. Ҳисобот даври учун мукофотлаш ҳисобот даври тугагандан сўнг бир ойдан кечиктирилмасдан тўланиши шарт.
  2. Ижро ва меҳнат интизомини қўпол равишда бузган, ҳужжатларни сифатсиз тайёрлаган, турли ишлаб  чиқариш хатоликларига йўл қўйган ва топшириқларнинг ижро  муддатини кечиктириб юборган ходимлар муайян муддатга мукофотлашга тақдим этилмайдилар.
  3. Архив ходимларини мукофотлаш билан боғлиқ низоли масалалар дирекция йиғилишида ходимнинг аризасига асосан мукофотлаш тўғрисида буйруқ чиқарилгунга қадар кўриб чиқилади. Йиғилиш қарори якуний қарор ҳисобланади.
  4. Мазкур Низом бўйича тўланадиган мукофотлар, ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш вақтида (ҳақ тўланадиган таътил, пенсия тайинлаш, ёрдам пуллари ва вақтинча ишга лаёқатсизлик тўловлари ва ҳ.қ.) тўлиқ қамраб олинади.

 

ИШ  КУНИНИ  ТАШКИЛ ЭТИШ,

ХИЗМАТ  САФАРИ ВА  МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИ  БЕРИШ   ТАРТИБИ

 

 

  1. Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида асосий иш кунининг давомийлиги — хафтасига 40 соат қилиб белгиланади.

Иш бошланиши – соат 900,  тугаши – соат 1800;

Тушлик учун танаффус – соат 1300  дан – 1400 гача;

Дам олиш кунлари – шанба ва якшанба.

  1. бошқармада ишлар қуйидаги кун тартиби амал қилган ҳолда ташкил этилади:
900-930 Иш кунини режалаштириш, ҳужжатлар билан, почта (электрон почта), шунингдек назоратда турган ҳужжатларнинг бажарилиши билан танишиш бошқа кундалик масалаларни кўриб чиқиш;
930-1300 Режалаштирилган вазифаларни бажариш, раҳбар топшириқлари ва ҳужжатларни ижро этиш;
1400-1800 Режалаштирилган топшириқларни бажаришни давом эттириш.
  1. Ходимларнинг ишга келиб — кетишлари махсус журналларда қайд этилади.

Уларни расмийлаштириш ва ҳисобини назорат қилиш иш юритувчи томонидан олиб борилади.

  1. Ҳар бир ҳодимнинг иш вақтида қаерда (телефон рақами, манзили) эканлиги бошқарма бошлиғи ёки бош мутахассисга маълум қилиниши шарт.
  2. Бошқарма ходимларининг хизмат сафарига бориши бошқарма бошлиғи (у йўқлигида бошқарма бош мутахассиси) томонидан кўриб чиқилиб, ҳал этилади. бошқарма бошлиғи хизмат сафарлари «Ўзархив» агентлиги томонидан кўриб чиқилади.

Хизмат сафари бошқарма бошлиғи (у йўқлигида – бошқарма бош мутахассиси) буйруғи билан расмийлаштирилади ва хизмат сафари гувоҳномаси берилади.

Ходим хизмат сафари натижалари тўғрисида раҳбариятга ёзма ҳисобот ёки маълумотнома тузади, шунингдек бухгалтерияга тегишли молиявий ҳисобот тақдим этади.

Кенгаш, семинар, малака ошириш ва бошқа тадбирларда қатнашганлар, у ерда кўрилган масалалар бўйича алоқадор ходимларга ахборот беришлари лозим.

  1. Бошқарма бошлиғига меҳнат таътилига чиқиш “Ўзархив” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида рухсат этилади. Бошқарма ходимлари эса, режа асосида бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал асосида меҳнат таътилига чиқадилар.

Бошқармада  кадрлар учун масъул ходим жорий йилнинг январидан кечиктирмай ҳар бир тақвим йил учун меҳнат таътили жадвалини тузади ва уни ҳар бир ходимга маълумот учун етказади.

Жадвал Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси  касаба уюшма қўмитаси билан келишилади.

  1. 63. Ходимларни меҳнат таътилидан ишлаб чиқариш зарурияти ёки бошқа сабабларга кўра чақириб олиш фақат бошқарма бошлиғи розилиги асосида ходимнинг келишуви билан ва буйруқ расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

 

Yuklab olish